UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  71 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  20 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Бахтиёр Ашурматов: "Истиқлол"нинг исталган футболчиси олий лигада ҳам ўзини кўрсатиши мумкин" ВИДЕО Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Истиқлол"нинг исталган футболчиси олий лигада ҳам ўзини кўрсатиши мумкин" ВИДЕО

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки учрашувидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Истиқлол" учрашувидан (1:0) сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдирди.
Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. «Истиқлол» жамоасининг олдинги ўйинларини кўргандим. Улар сафида яхши савияли биринчи лигада тобланган футболчилар жой олишган. Рақиб сафидаги исталган футболчи олий лигада ҳам ўзини кўрсатиши мумкин. Меҳмонларни ҳимоявий тактикани танлашларини ҳам билардим. Шундан келиб чиққан ҳолда йигитларга биринчи лига жамоасини осонлик билан мағлубиятга учратамиз деб ўйламасликларини уқтиргандим. Шундай бўлсада, футболчиларимиз осон ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди.

Биринчи бўлимда рақиблар асосий эътиборни ҳимояга қаратишгани боис ҳужумлар ташкил этиш борасида қийинчиликларга дуч келдик. Ўйинни ташкил этишдаги камчиликлар туфайли хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Иккинчи бўлимда уч ҳимоячи билан тўп суриб, ҳужумчилар сонини оширдик. Шундай бўлсада, ҳужумлар ташкил этиш осон бўлмади. Учрашув охирларида гол уришга эришиб, мухлисларимизни қайсидир маънода хурсанд қилишни уддасидан чиқдик. Кейинги босқич чиқиш масаласи жавоб учрашувига қолдирилди. Сафардаги баҳсда қўлга киритилган натиани мустаҳкамлашимиз ва кейинги босқичга чиқишимиз керак.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика