UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  11 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  4 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  23 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Бугун жуда жанговар ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам шиддатли ўйин кўрсатди. Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ. Рақибимиз Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни янада яхшилаш учун ҳаракат қиляпмиз. Учрашув якунланиши арафасида Иван Йосович имкониятдан фойдалана олганида, уч очко эгасига айланишимиз мумкин эди. Лекин дуранг адолатли натижа бўлди. Улуғбек Бақоев жанговар ўйин намойиш этишни яхши кўради. “Сўғдиёна”нинг бугунги натижаларида унинг ҳиссаси катта. Жиззахликларга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан. 

“Сўғдиёна” стандарт вазиятлардан самарали ўйнашини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизнинг дарвозамиз олдидаги хавфли вазиятлар ҳам айнан стандарт вазиятлардан кейин содир бўлди. Рақибларда бўйдор футболчилар кўплиги боис иккинчи бўлимда Акбаров ва Мелиевни майдонга туширдим. Ўйинга муносиб тайёргарлик кўрганимиз учун Жиззахдан бир очко билан қайтдик. 

Ўтган йили 5-ўринни эгаллагандик. Бу йил яхшироқ натижа қайд этишни мақсад қилгандик. Шу боис, ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз бизни ҳам раҳбарият ва мухлисларимизни қониқтирмаслиги турган гап. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз учун қолган баҳсларда ҳам бугунгидек жанговар ўйин кўрсатишимиз керак. 

Кейинги турларда кучли жамоаларга қарши учрашувлар кутиб турибди. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалардан тўрт очко олдик. Демак, қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонса бўлади. 

Ҳакамларга эътирозим йўқ. Тўғри, ўйин давомида бир оз эҳтиросга берилган бўлишимиз мумкин. Аммо ВАРнинг борлиги эътирозларга ўрин қолдирмади", – деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика