UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  0 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  17 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  19 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6

Бахтиёр Ашурматов: “Бундай нурсиз ўйин билан ютқазиш жуда аянчли” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Бундай нурсиз ўйин билан ютқазиш жуда аянчли”

“Андижон” – “Шўртан” (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Афсуски барчанинг эътирозига сабаб бўладиган ўйин бўлди. Жуда ҳам муҳим бўлган 3 очкони қўлдан бой бердик. Бундай нурсиз ўйин кўрсатиб, кам вазиятлар яратиб мағлуб бўлиш жуда ҳам аянчли. "Шўртан" яхши ўйнади ва ҳақли равишда ғолиб бўлди. Бу ўйин ҳали жуда кўп иш олиб боришимиз кераклигини кўрсатиб берди. Мағлубият мухлисларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ушбу ўйин бизни янада кучлироқ қилиши керак. "Андижон" жамоаси билан яна мухлисларнинг ишончини қозонсам бугунги мағлубиятни унутамиз.

Анвар Бердиевни нега вақтли алмаштирдим? Гапни очиғи қайсидир футболчи туфайли мағлуб бўлмадик. Мағлубиятда мураббийлар штаби айбдор. Биринчи бўлимда вазиятлар яратишда оқсадик. Йовановичнинг ёнига тезкорроқ ҳужумчи керак эди. Мағлубиятдан сўнг ўзгариш нотўғри қилингандек туюлаверади. Шоғуломов ҳаракат қилди, аммо гол ура олмади.

Азамат Исроилов Универсиада мусобақаларида иштирок этди. Шу боис ўнг қанотда Иброҳим Раҳимовни ўйнатдик. Жавлон Гусейнов ва Темур Васильев эса яқиндагина жароҳатидан қутулди, - дейди Ашурматов.



“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика