UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Бу йилги шароитимиздан келиб чиқиб 6-ўринни олишни режалаштиргандик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бу йилги шароитимиздан келиб чиқиб 6-ўринни олишни режалаштиргандик"

«Динамо» - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан сўнг дастлаб «Навбаҳор»бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учрашув борасида фикр билдирди.

- Бугун тенгкучли бўлган рақиблар ўртасида ўйин бўлди. Ҳар икки жамоага ҳам ўйиндан олдин очко жуда зарур эди. Ўйинни тенгкурашлар остида ўтди деган бўлардим. Фақатки «Динамо» яратилган имкониятларини голга айлантириб, ғалаба қозонишга эришди. Рақиб голи ўйин охирида киритилгани учун бизда жавоб тўпини киритиш учун деярли вақт қолмаганди. Омад рақибларга кулиб боқди.

- Учрашувнинг биринчи бўлимида Алишер Маҳмудовнинг жароҳати боис мажбурий ўзгаришга қўл урдингиз. Бу ўзгариш жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатдими?

- Биринчи бўлим якунидаги ўзгаришни иккинчи бўлим бошида қилишни режалаштираётгандим. Чунки биз мағлубиятга учраётгандик. Шу боис иккита ҳужумчи билан тўп суришни ўйлаб, Улуғбек Бақоевни майдонга туширишни режалаштиргандим. Айтмоқчиманки, мажбурий ўзгариш ўйинимизга салбий таъсир қилгани йўқ.

- Жамоа мавсум якунларига кўра ўз олдига қўйилган вазифани уддалай оладими?

- Бу йилги шароитимиздан келиб чиқиб 6-ўринни олишни режалаштиргандик. Сўнгги икки ўйиндаги мағлубият эса бу вазифани бажаришни мушкул иш қилиб қўйди. Қолаверса, кучли бешликдан ташқарида қолган жамоалар орасидаги очколар фарқи катта эмас. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсум сўнггига қадар бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика