Жамоа сафига ҳимоячи Темур Кагиров билан болгариялик Эмиль Михайлов келиб қўшилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ҳозирча улар кўрикдан ўтмоқда.
Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Алишер Маҳмудовнинг “Навбаҳор” билан хайрлашиши мумкин эканлиги ҳақида гап-сўзлар янграганди. Кейинчалик маълум бўлишича, Маҳмудов бу йил ҳам наманганликлар таркибида ўйнайдиган бўлди. Буни бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳам расман тасдиқлади. Шунингдек жароҳат сабаб майдонга туша олмаётган Ғайрат Жўраев ҳам жамоада қолади.
Айтишларича Маҳмудовнинг “Навбаҳор”да қолиши куни-кеча ҳал бўлган.
Ундан олдин футболчи “Машъал” билан шартнома имзолашга улгурган экан. Шу боис вазият бироз чигаллашган.