UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Баходир Давлатов: "Аввал "Пахтакор" ва "Янгиер" ўртасидаги ўйинлар шиддатли бўлган" Янгиликлар

Баходир Давлатов: "Аввал "Пахтакор" ва "Янгиер" ўртасидаги ўйинлар шиддатли бўлган"

Кеча биринчи лига вакили Янгиернинг "Янгиер" жамоаси Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу учрашувда "шерлар" биринчи лига вакилини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг "Янгиер" клуби бош мураббийи Баходир Давлатовни суҳбатга тортдик.


- "Пахтакор"га қарши учрашув қизиқарли ўтди, деб айта оласизми?

- Аввал олий лигада "Пахтакор" ва "Янгиер" ўртасида шиддатли ўйин бўлиб ўтар эди. Бизни футболчилар рақиб жамоа футболчиларига қараганда савияси анча паст ҳисобланади. Шунга қарамай шогирдларим бир қатор хавфли вазиятларни яратди. Барибир тажриба ўз сўзини айтди. Балки омадимиз келмаган бўлиши ҳам мумкин. Ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам, ушбу баҳсни томоша қилиш учун анчагина мухлислар ташриф буюрди. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Янгиердан мухлисларимиз Тошкентга ташриф буюришди. Ўйин қизиқарли бўлгани сезилиб турди. Буни мухлисларнинг ташрифидан ҳам билса бўлади. Ўртоқлик ўйинига камида 300-400 мухлис ташриф буюрди. Агарда расмий учрашув бўлганида бундан ҳам кўп ишқибозғлар стадионга ташриф буюришган бўлишар эди. 

- "Пахтакор"га қарши назорат учрашувини ўтказдинглар. Ушбу баҳс сизлар учун қанчалик фойдали бўлди?

- Ушбу ўртоқлик учрашуви биз учун анча фойда берди. Жамоамизга келган янги футболчиларни кўриб олдик. "Пахтакор" биз билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун таклиф билдирганда хурсанд бўлиб таклифга ижобий жавоб бердик. Янги келган футболчиларни мана шундай жамоаларга қарши учрашувлар орқали кўриб олса бўлади. "Пахтакор"га қарши учрашувда ким қандай ўйнаганини, кимда қанча хато бўлганини кўриб олдим. Ушбу ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам шогирдларим яхши ҳаракат қилишди. "Шерлар"га қарши ёмон ўйин кўрсатде, деб айта олмайман. Жамоа йиғинига келган футболчилардан 2-3 нафарини таркибга қўшиб оламиз.Чунки таркибни тарк этган футболчилар ҳам бор. Уларни ўрнини тўлдиришимиз керак.


- Жамоани кимлар тарк этган ёки аксинча кимлар йиғинга жалб қилинган?

- Аввалги таркибдан Шерзод Камолов, Собир Азизовлар тарк этишди. Уларни ўрнига 2-3 нафар футболчини кўриб оляпмиз. Чунки жамоада рақобат бўлиши керак. Улар орасида кимлар қолишини секин-аста кўриб оламиз. 

- Қайси клублардан футболчилар йиғинга қўшилган?

- "Олмалиқ" ёшларида тўп тепган Амирхон Иброҳимовни жамоага таклиф қилганмиз, қолгани биринчи лиганинг бошқа жамоаларида тўп тепган футболчилар ҳисобланишади. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қай даражада кетмоқда?

- "Пахтакор"га қарши учрашувдан 3 кун олдин Янгиерда йиғилганмиз. 

- Олдинда яна кимлар билан назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган?

- Биринчи лига вакиллари "Зомин", "Ғаллаорол"га ўртоқлик учрашуви ташкил қилиш учун таклиф билан чиқмоқчимиз. 28 июль куни Бекободда "Металлург" ёшлари қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштириб қўйганмиз. Ушбу жамоалар билан икки маротаба назорат учрашувини ўтказамиз. Яъни уйда ва сафарда. Ҳозирча 5-6та учрашув ўтказишни режалаштириб қўйганмиз. Шулардан сўнг спаринг рақиб топсак яна битта ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз мумкин. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика