"Бавария"нинг жароҳатланган таркиби 171 миллион еврони ташкил этмоқда
19 ноя 2014 23:59
Янгиликлар
"Бавария"нинг жароҳатланган таркиби 171 миллион еврони ташкил этмоқда
Transfermarkt "Бавария" жамоасининг бир қатор жароҳатланган футболчиларининг умумий қиймати ҳисоблаб чиқди.
Давид Алаба, Хави Мартинес, Холгер Бадштубер, Пепе Рейна, Том Штарке, Клаудио Писарро, Тиаго Алькантара, Бастиан Швайнштайгер, Томас Мюллер, Мануэль Нойер ва Жером Боатенг ҳозирда ўз жароҳатларини даволаш билан бандлар.
Бу шу деганики, "Бавария"нинг жароҳатланган футболчилардан иборат таркибининг умумий қиймати 171 миллион еврони ташкил этмоқда.
Германия чемпионининг ҳозирги жароҳатланган футболчиларидан ташкил топган жамоанинг умумий миқдори Бундеслигада иккинчи поғонада бораётган "Вольфсбург" клубининг бутун таркибидан ҳам қимматроқ.
Фикрлар