"Бавария" Холандни харид қилишга қарор қилди, аммо...

Alisher
14 апр 2021, 12:13
"Бавария" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни харид қилишга қарор қилди.

Германия чемпиони 20 ёш ўйинчини 2022 йилнинг ёзида унинг товон пули борасидаги банд амал қилишни бошлагандан сўнг харид қилишга уриниб кўради.

Мюнхенликлар Холандни 32 ёшли польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Аммо олдинроқ хабар берилганидек, норвегиялик футболчини "Бавария" қизиқтирмайди, у фаолиятини Испанияда давом эттиришни хоҳлайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›