"Бавария" Хакимига 6-7 миллион евро маош тўлашга тайёр
18 июн 2020 12:55
Янгиликлар
"Бавария" Хакимига 6-7 миллион евро маош тўлашга тайёр
"Боруссия" (Дортмунд)да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакими фаолиятини бошқа бир Бундеслига клубида давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, 21 ёшли марокашлик футболчини Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Германия клуби раҳбарияти Ашраф Хакими учун йилига 6-7 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишга тайёр.
"Реал" футболчисини камида 60 миллион еврога баҳоламоқда. Ашрафнинг "қироллик клуби" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар