
АҚШнинг болалар футболини қўллаб-қувватлаш ташкилоти GPS эндиликда "Бавария" клуби билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиб олди. Ҳамкорликдан асосий мақсад бу ёш футболчилар ва мураббийларни тажрибасини ошириб бориш ва "Бавария" клуби сиёсатини келажакда АҚШда ҳам қўллашдан иборат.
“Мен 11 ёшимда "Бавария"нинг ёшлар жамоасига келиб қўшилгандим. Бу ерда ҳамма нарса энг юқори даражада олиб борилади. Айнан шу клуб академиясида олган билимларим мени шу даражага чиқишимга асосий омил бўлди", - дейди "Бавария" сардори Филипп Лам.
“GPS ва “Бавария”нинг ушбу ҳамкорлиги АҚШда болалар ва катталар футболини ривожланиши учун ҳам катта қадам бўлади”, - деб қўшимча қилди "Бавария" клубининг халқаро директори Йорг Ваккер.