UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Бавария" спорт кийимида янги рамз пайдо бўлади Янгиликлар

"Бавария" спорт кийимида янги рамз пайдо бўлади

Кеча клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Мюнхеннинг "Бавария" клуби ғолибликни қўлга киритганидан хабарингиз бор.
Финалда "Раджа Касабланка" жамоаси устидан 2-0 ҳисобида зафар қучган мюнхенликлар 2013 йилдаги жаҳоннинг тенгсиз жамоаси номига сазовор бўлишди. ФИФА амал қилиб келаётган қоидага мувофиқ Мюнхен супер-клуби янги мавсумдаги учрашувларда энди Жаҳон Чемпиони белгиси билан ўйнайди. Янги йилдан бошлаб "Бавария" спорт формаси кўкрак қисмида клублар мундиали соврини акс эттирилган белги ҳамда "ФИФА жаҳон чемпионлари 2013" деган ёзув пайдо бўлади. Бу орқали ФИФА клублар ўртасидаги мундиалда ғалаба қозонган жамоани яна-да кўпроқ рағбатлантиришни кўзлаган.

Бундай ғоя ФИФА томонидан 2007 йилда амалга тадбиқ этилган бўлиб, "Бавария" дан аввал ушбу белгини тақиш "Милан", "Манчестер Юнайтед", "Барселона" (икки марта), "Интер" ҳамда "Коринтианс" каби жамоаларга насиб этган. Бу борада "Голливуд ФК" олтинчи бўлди.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика