"Бавария" собиқ президенти муддатидан аввал озодликка чиқиши мумкин
03 ноя 2015 16:41
Янгиликлар
"Бавария" собиқ президенти муддатидан аввал озодликка чиқиши мумкин
"Бавария" собиқ президенти Ули Хёнесс 2016 йилнинг март ойида озодликка чиқиши мумкин.
63 ёшли Хёнесс шартли-муддатидан аввал қамоқдан чиқиш учун узр сўради.
Германия қонунларига кўра, қамоқ жазосига ҳукм қилинган инсон жазонинг иккинчи ярми шартли бўлиши учун арзнома бериши мумкин.
Хёнесс 27,2 млн. евро миқдорида солиқ тўламаганлиги учун 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2015 йилда Хёнессга кундуз куни қамоқни тарк этишга руҳсат берилган.
Фикрлар