"Бавария" қишда футболчи сотиб олмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
15 дек 2020, 22:45
"Бавария"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги режалари маълум бўлди.

"Sport Bild" хабарига кўра, Мюнхен клуби янги футболчиларни сотиб олиш ниятида эмас. Клубдагилар ёзда сотиб олинган 7 нафар футболчи билан чекланган ва энди эътибор академия тарбияланувчиларига қаратилади.

Олдинроқ "Бавария"дан Жером Боатенг ҳамда Давид Алаба каби футболчилар кетиши айтилганди.

Айни дамда "Бавария" Бундеслига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Bild