"Бавария" Мазрауи трансферини расмийлаштиришга яқин
20 апр 2022 00:37
Янгиликлар
"Бавария" Мазрауи трансферини расмийлаштиришга яқин
"Аякс"нинг марокашлик ўнг қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи ёзда Амстердам клубини тарк этади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мюнхеннинг "Бавария" клуби тез орада футболчи билан шартнома тузади.
Манбага кўра, ўтган ҳафтада марокашлик футболчининг агенти Мино Райола билан оғзаки келишувга эришилган.
Таъкидланишича, энди иш ҳақи тўловлари тузилмаси бўйича якуний келишувлар амалга ошиши, шундан сўнг имзо чекиш жараёни бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Мазрауининг "Аякс" билан битими жорий мавсум охирида якунига этади. Унга "Барселона" ҳам даъвогарлик қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар