"Бавария" Кайседо учун курашга қўшилди
15 июн 2023 15:33
Янгиликлар
"Бавария" Кайседо учун курашга қўшилди
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо бошқа жамоага ўтиши мумкин, дея хабар берди "Football Insider".
Манбага кўра, 21 ёшли эквадорлик футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби даъвогарлик қилмоқда. Немис клуби футболчи учун "Челси" ва "Арсенал" билан курашишга тайёр.
Олдинроқ "Брайтон" Кайседо учун камида 70 миллион фунт талаб қилаётгани хабар қилинганди.
Кайседо 2022/23 йилги мавсумда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар