"Бавария" футболчиси сафдан чиқди

22 дек 2019, 12:38
Бу ҳақида Мюнхен клуби расмий сайти хабар қилди.

Кеча Бундеслига доирасидаги "Вольфсбург"га(2:0) қарши учрашувни бошланғич таркибда бошлаган Хави Мартинес ўйинни якунига етказа олмаганди. 45-дақиқада жароҳатга йўлиққан 31 ёшли испаниялик футболчининг ўрнига Жером Боатенг майдонга туширилганди. 

"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг айтишича, Мартинес яқин 6 ҳафта мобайнида майдонга тушолмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcbayern.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›