"Бавария" форварди коронавирусга мусбат тест топширди
06 ноя 2020 11:31
Янгиликлар
"Бавария" форварди коронавирусга мусбат тест топширди
"Бавария" ҳужумчиси Жошуа Зиркзеенинг коронавирус инфекцияси учун топширган тести мусбат натижа берди.
19 ёшли нидерландиялик футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва уйида карантинда бўлиб турибди.
Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Зальцбург"га қарши ўйин олдидан мусбат тест топширган "Бавария" ҳимоячиси Никлас Зюле такрорий тестдан ўтди.
У эса манфий натижани кўрсатди. У ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда ва карантинда бўлиб турибди. Бу ҳақда Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар