

Журналист Кристиан Фальк хабарига кўра, 24 ёшли францияликка "Бавария" томонидан қизиқиш мавжуд. Мюнхенликлар каталонияликлар ҳужумчисини Кингсли Команга ўринбосар сифатида кўришмоқда. Агар Коман "Бавария" билан шартномасини узайтирмаса, Мюнхен клуби бор эътиборини Дембелега қаратади.

Усмоннинг "Барселона" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзигача амал қилади. Дембеле ушбу мавсумда 3 та ўйинда майдонга тушди, холос.



