UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  23 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди Янгиликлар

"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди

"Бавария" дарвозабони Свен Ульрайхнинг фарзанди узоқ давом этган хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

"Бир неча ҳафта олдин ўғлимиз Лен узоқ ва оғир касалликдан сўнг вафот этганини катта қайғу билан эълон қиламиз.

Буни оммага эълон қилиш қарори биз учун ниҳоятда оғир, аммо бу биз учун оила сифатида атрофимиздагилар ва жамоатчилик учун вазиятга ойдинлик киритиш учун муҳим қадамдир. Қизимиз билан бирга энди аста-секин ҳаётга қайтишга ҳаракат қиляпмиз.

Оиламиз, дўстларимиз ва "Бавария"га сўнгги бир неча ой давомида қўллаб-қувватлаб боргани учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз – бу биз учун катта аҳамиятга эга. Биз жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларидан шахсий ҳаётимизни ҳурмат қилишларини сўраймиз. Бошқа саволларни беришдан ўзингизни тийинг", – деб ёзди Ульрайх.

ОАВ маълумотларига кўра, бола 6 ёшда бўлган.

36 ёшли Ульрайх июль ойи охирида "Бавария" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. Дарвозабон 2015-2020 йилларда мюнхенликлар сафида тўп тепган, бир мавсумни "Гамбург"да ўтказган ва кейин "Бавария"га қайтган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика