UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  3 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  7 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  2 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   23 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

«Бавария» чемпион, бошқа ким ҳам бўларди? Барчасига Ковач айбдор-ми? Янгиликлар

«Бавария» чемпион, бошқа ким ҳам бўларди? Барчасига Ковач айбдор-ми?

«Қуруқ футбол» ёки кетма-кет 8-чемпионлик…

«Бавария» ҳукмронлиги ҳеч қачон тугамайдигандек кўринмоқда. Асосий қаҳрамон албатта - Ханс Дитер Флик. Ноябрдаги 1:5 маглубиятидан кейин Ковачнинг ўрнини эгаллаган ва ўша заҳотиёқ «Боруссия Дортмунд»ни 4:0 ҳисобида янчиб ташлаган Флик «Бавария» футболчиларининг бир-бирининг ўрнини босиши бўйича чемпионга айлантириб бўлди. Аммо, айримларнинг фикрича Бундеслигани ТОПлар ичида энг зерикарлисига ҳам айлантириб бўлди.



Тўғри-да. Охирги 8 йилда 8-маротаба чемпион, бунинг нимаси қизиқ? Мана АПЛ бу футбол. Ла Лигага қаранг – ана буни томоша деса бўлади. Шу ҳам чемпионатми… дейдиганлар кўп албатта. Ҳаттоки, корона кризиси давомида куришга ҳеч вақоси қолмаган айрим футболсеварларнинг томоғидан Бундеслига ўтмади.

Аммо, ҳакикий «қуруқ футбол» севарлар жимгина Бундеслигага содиқлигича қолаверади. У фақат ва фақат ҳақиқий футбол ҳақида. Шоу эмас, бизнес эмас, шоу бизнес ҳам эмас – қуруқ футбол. Аммо, ҳозирги замонда қуруқ футболнинг кимга қизиғи бор?!

Левандовскининг эса асосий қаҳрамонлиги унинг урган голлари эмас, (31 ёшли поляк 40та ўйинда 46та гол урди) бир эмас 7та позицияда ўзини бемалол ҳис қила олишида.



«Олтин туп» бордию Левандовскига берилса ҳеч ҳам ҳайрон бўлишнинг ҳожати қолмайди. Энг даҳшатли пайтларда, кризис авжида арвоҳ ўйинлар билан бўлса-да, чемпионатни қайтаришга журъат этган Бундеслига бундай эътирофга жуда ҳам лойиқ.

Шундай дейману, аммо яна ўша овозларни эшитаман: «Бавария» чемпион, бошқа ким ҳам бўларди? Энсангиз қотса котаверсин, азиз Ла Лигачилар, ҳаққингиз бор… Ким билсин, балки «Бавария»ни «ўлдириб» Бундеслигани «тирилтираётган» Ковач қолганида ҳаммаси бошқача бўлармиди…




Матлуба Мустаева

Берлин, Германия.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика