"Бавария" бугун етакчиси билан шартномани узайтиради

Alisher
29 авг 2019, 16:35
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски бугун клуб билан шартномасини узайтиради.

Польша терма жамоаси форварди бугун клуб билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтиради.

Польяк сал олдинроқ Германия Суперкубоги доирасидаги "Боруссия" (0:2)га қарши ўйиндан сўнг клубнинг трансфер сиёсатидан норози бўлаётган эди. Фақатгина Филиппе Коутиньо жамоага келганидан сўнг футболчи шартномани узайтиришга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Роберт "Бавария"га 2014 йилдан Дортмунднинг "Боруссия" клубидан келиб қўшилган эди.

Футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 9та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Sky_MaxB

Сўнгги янгиликлар

Барча ›