"Бавария" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
5 май 2021, 16:28
"Бавария "Барселона" ўйинчиси Эмерсоннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

22 ёшли бразилиялик футболчи Севильянинг "Бетис" жамоасида ижара асосида ўйнамоқда. Эмерсон жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.

Олдинроқ ҳимоячига "Милан" ва "Интер" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

"Бавария" Германия чемпионати 31 турдан сўнг 71 очко жамғарган ҳолда жадвалда биринчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Deutschland

Сўнгги янгиликлар

Барча ›