"Бавария" Алиссонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
1 окт 2024, 17:23
Бразилиялик футболчи фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

"The Sun" хабар беришига кўра, "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекер Германияга кўчиб ўтиши мумкин.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби Алиссонни Нойерга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Аввалроқ 31 ёшли Алиссонга Саудия Арабистони томони қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Март ойида бразилиялик дарвозабоннинг трансфери бўйича таклифлар бўлган, бироқ иш трансфергача етиб бормади маълумотлар мавжуд эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›