

Мюнхенликлар раҳбарияти австриялик футболчининг маошини кўпайтирмоқчи эмас. Клуб ўйинчига йилига 11 млн евро маош ва 6 миллион евро миқдорида эҳтимолий бонуслар тўлашга тайёр. Алаба ушбу шартга рози бўлса, томонлар орасидаги ҳамкорлик битими 5 йилга узайтирилади.
Олдинроқ Давид Алаба янги келишув бўйича 5 йил ичида 125 млн евро ишлаб топмоқчи экани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.



