Бартомеу "Барселона" футболчиларига ваъда берди

Aslanov Jasurbek
5 янв 2018, 11:11
"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони харид қилиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоанинг баъзи етакчиларига бразилиялик футболчининг трансферида бор кучини ишга солишга ваъда берди.

"Барселона" жорий мавсум олдидан Коутиньога қизиқиш билдираётган эди. Мерсисайдлар раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. Олдинроқ, "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп бразилиялик ярим ҳимоячига сардорлик боғичини таклиф қилишга тайёр эди. Коутиньо ва инглиз гранди ўртасидаги битим 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›