UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  2 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

"Барселона" - "Ювентус". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото) Янгиликлар

"Барселона" - "Ювентус". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото)

"Барселона" Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида "Ювентус"ни "Камп Ноу"да қабул қилди ва баҳс голларсиз якунланди.

Каталония клуби мухлислари "кўк-анорранглилар" бу сафар ҳам камбэк намойиш этиб, навбатдаги босқичга йўл олади деб ўйлашган эди, аммо туринликларнинг ҳимояси бунга йўл қўймади. Баъзи жойларда эса омад келмади. Эътиборингизга ушбу учрашувнинг 5 муҳим жиҳатини суратлар билан тақдим этамиз.

1. "Барселона" қандай атмосфера яратишни яхши билади

"Барселона" "Камп Ноу"даги бир-биридан гўзал мозайкалари билан машҳур ҳисобланади ва унда кўпинчи "mes que un club" (клубдан кўра кўпроқ) ёзуви намойиш этилади. Бу сафар эса худди шу гап инглиз тилида намойиш этилди (More than a club).



2. "Ливерпуль"да Луис Суареснинг мухлислари ҳозир ҳам бор

"Норвич" дарвозасига урилган хет-трик ёдингиздами? Суарес АПЛнинг бир мавсумида 30 та гол урганини эслайсизми? Луис "Ливерпуль" ишқибозлари хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади, шу сабабли "Камп Ноу"да қизиллар мухлисининг пайдо бўлиши ажабланарли ҳолат эмас. Ливерпулликлар ҳеч қачон ёлғиз сайр қилишмайди.



3. Дани Алвес "Барселона"ни яхши кўради

Ҳамма ҳам бир клубда ўйнаб 25 та соврин қўлга кирита олмайди. "Камп Ноу"да мозайка пайдо бўлиб, учрашув бошланишига бир неча дақиқа қолганида Алвес "Барселона" мураббийлар штаби томон борди ва Луис Энрике билан алоҳида саломлашди.



4. Лионель Месси "Камп Ноу"нинг чими билан тўлиқ танишди

Учрашувда иккинчи вақтдаги тўп учун курашда Лионель Месси Миралем Пьянич билан тўқнашди ва юзининг чап қисми билан ерга тушди. Аввалига кўпчилик Мессининг жиддий жароҳат олганини пайқамади, бироқ аргентиналик ўрнидан кўтарилганида, юзида қон кўринди ва қулаш жуда ноқулай бўлганини англатди. Лео жароҳат жиддийлигига қарамасдан учрашувни охиригача давом эттирди.





5. Империянинг қулаши

"Барселона" сўнгги маротаба 2013 йил Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги икки учрашувли баҳсда бирорта ҳам гол ура олмаган. Ўшанда "Бавария" икки ўйин натижасига кўра Каталония клубини 7:0 ҳисобида таслим этган.

"Барселона" ўшанда таркибни кучайтириш учун бразилиялик Неймарни 100 млн. евродан қимматроққа сотиб олган эди. Бу сафар нима бўлади?



"Реал" - "Бавария". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 9 нарса (+фото)

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика