"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
10 июн 2019, 01:17
Халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида Бразилия ҳамда Гондурас ўртасидаги баҳсда мезбонлар аъзоси Артур Рамос жароҳатланди.

Баҳснинг 29 дақиқасида Роммель Киото Рамосга нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. Мазкур вазият натижасида 22 ёшли хавбек майдонни тез ёрдам машинасида тарк этган. Унинг ўрнига эса 32 дақиқада Аллан захирадан тушган. 

Аввалроқ, Америка Кубоги мусобақаси олдидан Брзаилиянинг асосий футболчиси Неймар ҳам жароҳат олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›