UZ

"Барселона" "янги Дани Алвеш"ни харид қилади Янгиликлар

"Барселона" "янги Дани Алвеш"ни харид қилади

"Барселона" "Коритиба" ҳимоячиси Ян Коутонинг трансфери бўйича келишувга эришди.

17 ёшли бразилиялик ўйинчининг трансфери "кўк-анорранглилар" учун 5 миллион еврога тушади.

Коуто июнда 18 ёшни қаршилайди ва унга қадар "Коритиба"да қолади. "Барселона" бу орқали вояга етмаган футболчининг трансфери борасидаги муаммолардан қочмоқчи.

Коуто ўтган йилнинг ноябрь ойида Бразилия ўсмирлар терма жамоаси сафида ЖЧда ғолиб бўлди. Уни ўз юртида "янги Дани Алвеш" дейишади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика