"Барселона" Семедуни 50 млн еврога баҳолаяпти
13 май 2020 01:10
Янгиликлар
"Барселона" Семедуни 50 млн еврога баҳолаяпти
"Барселона" ҳимоячиси Нелсон Семеду тез орада жамоани тарк этади.
26 ёшли футболчининг хизматларига ПСЖ, "Бавария", "Интер" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиб қолган. Catalunya Radio хабар беришича, "кўк-анорранглилар" футболчини сотишга тайёр ва уни 50 млн еврога баҳоламоқда.
"Барселона" раҳбарияти Семеду ортиқ ўсишга эришолмайди деб ҳисоблайди. Аввалроқ португалиялик ҳимоячини Лаутаро Мартинесга юбориладиган трансфер шартномасининг бир қисмига айлантирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида 21 ўйинда майдонга тушган Нелсон Семеду 2та самарали узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар