

Маълумотларга қараганда, Каталония клуби раҳбарияти ҳужумчини 20 миллион еврога сотиб юборишга тайёр. Аввалроқ 35 ёшли ҳужумчига Саудия Арабистонидан таклиф борлиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун Роберт Левандовскининг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. У жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 5 та голли узатма бор.



