UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  1 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  2 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  5 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди

Испания Ла Лигаси 37-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

"Севилья" сафида 12-дақиқада Баде ва 48-дақиқада Ромеро майдондан четлатилди. "Реал" шундан сўнг Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемнинг голлари эвазига ғалабани қўлга киритди.



4-дақиқадаёқ Айозе Переснинг гол эвазига "сариқ сув ости кемаси" ҳисобда олдинга чиқиб олди. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида Ямал ва Фермин Лопеснинг голлари эвазига таймни ғалаба билан якунлади. Аммо, "Вильярреал" иккинчи бўлимда Комесанья ва Бьюкененнинг голлари эвазига камбэк қайд этиб, ғалабани ўз томонига оғдирди.



"Атлетико" ушбу ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Хулиан Альварес дубль қайд этди. Шунингдек, мадридликлар сафида Робин Ле Норман ва жамоадан кетишга яқин бўлган Анхель Корреа ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонлар эса Пабло Форналснинг биргина голи билан жавоб бера олишди холос.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика