"Барселона" раҳбарияти жамоа ўйинидан қониқмаяпти
02 сен 2021 20:54
Янгиликлар
"Барселона" раҳбарияти жамоа ўйинидан қониқмаяпти
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куманнинг келажаги хавф остида.
Адриа Солдевильянинг сўзларига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти жамоанинг "Атлетик" Бильбао (1:1) ва "Хетафе"га (2:1) қарши кўрсатган ўйинини қониқарсиз даражада деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, бошқарув кенгаши жамоанинг услуби янада жозибали бўлишини хоҳлайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ агар жамоа мавсум охирида Чемпионлар Лигаси ёки Ла Лигада ғолиб чиқса, "Барселона" Куман билан шартномани узайтиришга тайёр эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар