

Манбанинг хабар беришича, Каталония клуби франциялик футболчини ўтган йилги ёзги трансфер вақтида сотиб олиши мумкин эди. "Кўк-анорранглилар" Неймарни ўрнига Рабьони жамоага олиб келишни мақсад қилганди. Ўшанда парижликлар рад жавобини беришганди. Энди вазият ўзгарди, Рабьо ПСЖ билан шартномани узайтириш борасидаги таклифни рад этмоқда. Рабьонинг "Барселона"га ўтиши ёзги трансфер вақтида амалга ошиши кутилмоқда.




