UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

“Барселона” президентлигига номзод: “Клубга Хави, Иньеста, Гвардиола ва Пуйолни қайтаришимиз керак” Янгиликлар

“Барселона” президентлигига номзод: “Клубга Хави, Иньеста, Гвардиола ва Пуйолни қайтаришимиз керак”

Каталонияликларнинг янги раҳбари бўлишга даъвогарлардан бири Виктор Фонт мазкур лавозимни эгаллаган тақдирда қандай режаларни ўйлаб қўйгани ҳақида гапирди.

“Биз жуда кучли ва рақобатбардош лойиҳани яратмоқчимиз. “Барселона” Кройфф кашф қилган ўйин услубини ўзига сингдирган ва бу услубдан хабардор бўлган кўплаб профессионаллар Каталония клуби мухлиси ҳисобланади. Гвардиола, Хави, Иньеста, Пуйол ҳақида гапиряпман.

Улар “Барселона”ни севадиган, аммо айни вақт “Барса”да ишламаётган афсоналардир. Рақобатбардош клуб яратиш учун уларни қайтаришимиз лозим.

Месси Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган юқори марраларга интилувчи клубда эканлигини тушуниши керак. Агар “Барселона” бошқарувини ўз қўлимизга оладиган бўлсак, Лео жамоада қолишини таъминлашимизга шубҳаланмаймиз”, дейди Фонт.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика