"Барселона" Пикедан тезроқ қутулмоқчи

Sherzod Nurmatov
22 окт 2022, 14:57
Каталония клуби ҳимоячиси Жерар Пике катта эҳтимол билан 2024 йилгача мўлжалланган шартномаси якунига қадар жамоадан кетади.

Sport.es маълумотларига қараганда, "кўк-анорранглилар" 35 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришни истамаяпти ва испаниялик футболчи билан тезроқ хайрлашиш имкониятларини қидирмоқда.

Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Тажрибали ҳимоячи жорий мавсумда 7 та ўйинда майдонга тушди. 

"Барселона" бош мураббийи Хави сўнгги ўйинларда Пикени марказий ҳимоячилар етишмовчилиги туфайли майдонга туширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›