"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун Ла Лигага VIP жойлар ҳужжатини юборди
28 дек 18:55
Янгиликлар
"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун Ла Лигага VIP жойлар ҳужжатини юборди
"Баселона"дагилар Дани Ольмони рўйхатдан ўтказишга ишонишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, суд Каталония клубига мавсумнинг иккинчи қисмида ярим ҳимоячини рўйхатдан ўтказишни тақиқлаган эди. "Барса" бу борада янги ариза билан судга мурожаат қилади. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддати - 31 декабрь.
"Барселона" "Камп Ноу"даги VIP жойларни Қатар компаниясига 120 млн. еврога сотиб, Ольмони рўйхатдан ўтказишга уринаётгани хабар қилинган эди.
Маълумотларга кўра, клуб ЛаЛигага икки компания билан тузиладиган шартномаларни кўриб чиқиш учун Ла Лигага ҳужжатларни юборган. Клубдагилар лига вакиллари ҳужжатларни ўрганиб, келишувларга рухсат берилишини кутишмоқда.
Фикрлар