

"Sport.es" хабарига кўра, айни дамда каталонияликлар бразилиялик форвардни сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олмоқчи. Чунки "кўк-анорранглилар" ҳисобида Неймар трансфер ҳуқуқини сотиб олиш учун етарлича маблағ мавжуд эмас.
Яқиндагина Антуан Гризманни 120 миллион евро эвазига сотиб олган "Барселона" ушбу сумманинг катта қисмини кредитга олишгани борасида маълумотлар берилганди.



