"Барселона" Неймарни бир йилга ижарага олмоқчи

Mirjalol Normatov
4 авг 2019, 15:57
"Барселона" Неймар борасида ПСЖ билан музокараларни давом эттирмоқда.

"Sport.es" хабарига кўра, каталонияликлар собиқ футболчисини бир йилга ижарага олишмоқчи. Агарда ПСЖ бунга рози бўлса, трансфер душанба куниёқ амалга ошиши мумкин.

Олдинроқ парижликлар футболчининг трансферидан 300 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани борасида маълумотлар берилганди.

Неймар 2017 йилда 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтганди. Ўтган мавсумда у 28 ўйинда 23 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›