UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  39 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

“Барселона” Неймар учун 95 миллион евро берган Янгиликлар

“Барселона” Неймар учун 95 миллион евро берган

Каталониянинг “Барселона” клуби “Сантос” ҳужумчиси Неймар учун, клуб президенти Сандро Россель таъкидлаганидек 57 миллион евро эмас, балки 95 миллион евро берган, деб хабар беради “El Mundo”.

Каталонияликлар ҳужумчининг отасига 8,5 миллион евро ва  2,6 миллион евро комиссия учун пул ўтказишган. 40 миллион евро Неймарнинг отаси билан боғлиқ деб ҳисобланаётган N&N компанияси ҳисобига ўтказилган.

“Сантос”га 17 миллиондан ташқари яна уч нафар футболчининг трансфери учун 7,9 миллион евро ўтказилган. Иккита ўртоқлик учрашув 9 миллион еврога баҳоланган ва бонус сифатида яна 10 миллион евро ажратилган.

Айни пайтда трансфер ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан текширилаяпти.

Агар ушбу маълумот тасдиқланадиган бўлса, Неймар “Реал” ўйинчиси Гарет Бэйлдан ўзиб кетган ҳолда футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айланиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика