"Барселона" мухлислари Мессининг кетишида Гризманн ва Албани айблашмоқда
01 янв 1970 06:00
Янгиликлар
"Барселона" мухлислари Мессининг кетишида Гризманн ва Албани айблашмоқда
"Кўк-анорранглилар" Ла Лигадаги маош чегараси туфайли Лионель Месси билан шартномани узайтира олмайди.
Каталониянинг "Барселона" клуби Лионель Мессининг жамоадан кетишини эълон қилди. Клуб мухлислари бу янгиликдан норози.
Хабар қилинишича, Каталония клубининг баъзи мухлислари ҳужумчи Антуан Гризманн ва ҳимоячи Хорди Альбани маошини қисқартиришдан бош тортганликда айблашган ва бу жамоа сардорининг шартномасини узайтира олмаганининг сабабларидан бири деб ҳисоблайди.
Аргентиналик футболчининг ўзи болалигидан бери ўйнаб келаётган клубда қолиш учун маошини камайтиришга ҳам рози бўлганди.
Фикрлар