UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

"Барселона" меҳмондан ғалаба билан қайтмоқда Янгиликлар

"Барселона" меҳмондан ғалаба билан қайтмоқда

Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашувни сайтимиз орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин.
Испания чемпионати, 2-тур.

"Вильярреал" - "Барселона"
0:1

Гол
: Сандро (82)

"Вильярреал": Асенхо, Гаспар, Мусаччио, Руиз, Коста (Паулиста, 59), Пина, Кани (Эспиноза, 70), Сориано, Жованни дос Сантос, Тригуерос, Черишев (Виетто, 65).

"Барселона": Браво, Пике, Альба, Алвеш, Матье, Ракитич, Бускетс, Рафинья (Хави, 74), Педро (Сандро, 70), Месси, Мунир (Неймар, 59).

Огоҳлантиришлар
: Педро (38), Алвеш (42).


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               ЯНГИЛАШ


"Барселона" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари! Кейинги ўйинларда "СА"да ғойибона кўришгунча...

Ўйин тугади!


90+2`
"Вильярреал" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Лекин мезбонлар футболчи тўпга бироз кеч қолди.

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

* Ҳа айтганча, бу ўйин тугаганидан сўнг "қўшни хона"га ўтинглар! "Реал Сосьедад" ва "Реал" ўртасидаги баҳс бизни кутиб турибди.

89`
"Барселона" футболчилари тўпни ўзларида сақлаган ҳолда вақтни ўтказишмоқда. 

87`
"Барселона" дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар ташкил этилмоқда.

86`
"Вильярреал" энди бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур.

84`
"Барселона" ниҳоят ўз ниятига эришди. "Вильярреал" ҳимоячилари бу сафар ёрдам бера олишмади. Чарчашди улар ҳам...

83` Мессининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Асенхо бартараф этди ва бўш қолган дарвозага Сандро тўпни жойлади, 0:1.

82` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! САНДРО!

79`
"Барселона" кетма-кет ҳужумларни ташкил этмоқда. Лекин ҳозирча улар ўйлаган режа амалга ошмаяпти. Асенхо ва "Вильярреал" жамоаси ҳимоячилари ишончли тарзда ҳимояланишмоқда.

77`
Дани Алвешнинг узатиб берган тўпига Месси зарба берди. "Вильярреал" ҳимояячилари яна жонбозлик кўрсатишмоқда. Қойил!

75`
Рафинья ўрнига Хави тушди.

74`
Ҳозиргина майдонга тушган Эспиноза Браво дарвозасини ўткир бурчакдан ишғол этишга яқин келганди...

73` "Вильярреал"! Ҳужум, зарба, зарба ва яна зарба! Браво томошабин ролида! Омад туфайлигина тўп дарвозадан ўрин олмай қолмоқда...

72` "Вильярреал" ҳимояси ҳозирча аъло даражада ўйнамоқда!

71`
"Вильярреал" сафида ҳам ўзгариш руй берди. Кани ўрнига Эспиноза.

70`
"Барселона" таркибида ўзгариш. Педро ўрнига Сандро Рамирез.

69` УҲҲҲҲҲ! "Барселона" ҳужуми! Алвеш-Месси-Неймар "учлиги"нинг ташкил этган ҳужумини Руиз бартараф этди.


68` Бурчак тўпидан сўнг Месси боши билан чиройли зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

67` Месси - Асенхо! Ажойиб ижро ва чиройли "сейв"!


66`
"Вильярреал" таркибида ўзгариш. Денис Черишев ўрнига Виетто туширилди.

65`
Мессининг Пике томон узатиб берган тўпи кучли чиқди.

64`
"Барселона" жарима зарбаси ишлаб олди. 

62`
Бурчак тўпидан сўнг Матье ҳисобни очишга яқин келганди. Аммо унинг йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

61`
Неймар тушиши билан жамоаси ҳужумини ривожлантиришда фаоллик кўрсатди. Лекин мезбонлар ҳимоячилари бу вазиятда ишончли ҳаракат қилишди.

60`
"Барселона" таркибида ўзгариш. Мунир ўз ўрнини Неймарга бўшатиб бермоқда.

58`
Альбанинг жарима майдончаси томон узатиб берган тўпи Асенхонинг ўлжасига айланди.

56`
Ракитич жарима майдончаси томон узатиб берилган тўпга зарба бера олмади.

55`
Неймар чигалёзди машқларни бажаришга киришди. Яқин орада уни майдонда кўрсак ажаб эмас.

53`
"Вильярреал" анча фаоллашди. "Барселона" эса иккинчи бўлимда ҳозирча ҳеч қандай вазият ярата олганича йўқ.

51` Хавфли вазият!
"Вильярреал" ажойиб ҳужумни ташкил этди. Тригуероснинг қанотдан жарима майдончаси томон узатиб берган тўпини Матье қайтараман деб зх дарвозасига йўллаб қўйишига бир баҳя қолди. Дарвоза устуни "Барселона"ни қутқариб қолди.

50`
Денис Черишевнинг қанотдан узатиб берган тўпини чилилик посбон Браво ушлаб олди.

49`
Ҳар иккала жамоа футболчилари кўп "брак"ларга йўл қўйишмоқда.

47` "Вильярреал" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

46`
Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС! Озгина дам оламиз, қадрли футбол ишқибозлари...

45`
Дани Алвешнинг қанотдан етказиб берган тўпига Педро зарба берди. Асенхо ўз ўрнида.

44`
"Барселона" таркибидан Дани Алвеш энг фаол ҳаракат қилмоқда десак муболаға бўлмайди. Айнан унинг қанотидан ҳужумлар ташкил этилмоқда.

43`
Дани Алвешга қарши қўполлик ишлатишди. Аммо ҳакам негадир бразилиялик ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. Менга кўп гапирма деб...

42`
Майдонда ҳаракат қилаётган 20 футболчи иккитагина дарвозабонга етарлича иш топиб бера олишмаяпти.

40`
Бир пайтлар "Реал"нинг ёрқин юлдузи бўлиши тахмин қилинган Денис Черишевнинг ўриниши зое кетди.

39`
Учрашув бош ҳаками Дани Алвешга тарбиявий соат ўтди.

38`
"Вильярреал" ҳимоячилари ҳозирча ўз ишларини аъло даражада уддалашмоқда. 

37`
Педро ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

36`
"Вильярреал"нинг ҳужуми якунига етмай қолди.

35`
"Валенсия"дан келган Матье охири ўзи ҳужумга келди ва дарвоза томон зарба йўллади. Бу ҳам фойда келтирмади.

34`
Дани Алвешнинг жарима майдончаси томон узатиб бераётган тўплари самарасиз якунланмоқда.

32`
"Барселона" ушбу ўйиндаги ўзининг тўртинчи бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин бундан ҳам наф чиқмади.

31`
"Лацио" "Милан" дарвозасига гол киритди. Бизда эса тинчлик.

29` Месси! Асенхо! Месси томонидан ажойиб ижро! Кичик рикошетдан сўнг дарвозанинг яқин бурчагига келаётган тўпни эса Асенхо бартараф этишни уддасидан чиқди. Қойил!

28`
"Барселона" хавфли нуқтадан жарима тўпи тепади.

*
Ушбу ўйинга тегишли бўлмаган хабар. "Милан" жамоаси "Лацио" дарвозасига учинчи голни ҳам киритди. Филиппо Инзагинининг дебюти омадли чиқади, шекилли.

26`
"Барселона" ҳам ҳужум билан жавоб қайтарди. Педро яхшигина вазиятга чиқиб бораётганда рақиби уни жарима майдончаси ичида йиқитиб қолди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

25`
Бурчак тўпидан сўнг Руизда ажойиб имконият юзага келди. Аммо Руизнинг тиззалари билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Бу вазиятда Браво ҳеч нарса қила олмасди.

24` ВУҲ! "Вильярреал"! Руиз! Сал қолса ўйинда ҳисоб очиларди...

23`
Рафинья майдон марказида рақибига нисбатан қоидани бузди. 

22`
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар шошилмасдан ҳаракат қилишмоқда. Айтарли ҳужумлар ҳам ташкил этилмаяпти. Кураш ҳозирча майдон марказида кечмоқда.

21`
Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўз шогирдларига кўрсатмалар бериш билан бандлар.

20`
Дани Алвешнинг қанотдан узатиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

18`
Месси ҳозирча кўринмаяпти. Лекин "Вильярреал" ҳимоячилари ушбу футболчини бир зумда бўлсада кўздан қочирмасликлари керак. Акс ҳолда бу уларга қимматга тушиши мумкин...

17`
Бурчак тўпидан эса меҳмонлар самарали тарзда фойдалана олишмади.

16`
Педро жарима майдончаси томони кириб борди ва дарвозага кучли зарба йўллади. Лекин Асенхо бу вазиятда ўзини кўрсата олди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15` Хавфли вазият! Педро! Асенхо!

14`
Дани Алвешнинг қанотдан жарима майдончаси томон узатиб берган тўпини рақиб ҳимоячиси Мусаччио боши билан бартараф этишга муваффақ бўлди.

12`
Рафинья рақиб футболчиларини алдаб ўтди ва тўпни Ракитичга узатди. Хорватиялик футболчининг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.

11`
Ўйин майдон марказига кўчди. Ҳозирча ташаббус ҳеч бир жамоа қўлида эмас.

9`
Пикенинг фаоллиги эвазига "Барселона" рақиб ҳужумини бартараф этди.

8`
Марселино Гарсия жамоаси ҳам жонланди. Кетма-кет ҳужумга ўтишга уриниб кўришмоқда. Илк бурчак тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

6`
"Вильярреал" ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Аммо уларни ўйлаган режаларини "Барселона" ҳимоячилари "ўқий" олишди.

5`
"Вильярреал" тўпни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштириш нияти йўқ, ҳозирча. Тўп меҳмонларда.

4`
Меҳмонлар фаоллик билан ўйинни давом эттиришмоқда. Педронинг тўп узатмасидан сўнг Месси дарвозага зарба берди. "Вильярреал" посбони Асенхо бу вазиятни тўғри баҳолай олди ва тўпни эгаллаб олди.

3`
Илк бурчак тўпи. Ракитич томонидан узатиб берилган тўпга Мунир зарба йўллади. Ноаниқ.

2`
Луис Энрике шогирдлари тўпни ўзларида сақлаб туришибди. Ҳозирча ҳужум қилишга шошилишмаяпти.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
Чиройли футбол кўриш иштиёқида биз ҳам ўз ишимизни бошлаймиз. Сиз эса "СА"дан узоқлашманг. Ҳар иккала жамоаларга омад тилаб қоламиз!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Саноқли сониялардан сўнг учрашувга старт берилади.

Хави захирада қолган. Неймар асосий таркибда эмас. Энрикенинг "ёқимтойи"га айланган Мунирдан "Барселона" ишқибозларининг умидлари катта.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" ўртасида кечадиган беллашувдан репортажимизни бошлаймиз. Ушбу саҳифа орқали Сиз билан 90 дақиқа давомида камина, Шаҳбоз Беғамов бўлади.

Учрашув соат 22:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика