«Барселона» Мангаля ва Отамендига қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
8 дек 2013, 11:57
«Порту» ҳимоячилари Элиаким Мангаля ва Николас Отаменди «Барселона» қизиқишлари доирасига кириб қолди, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.
Каталония клуби ҳимояни кучайтира оладиган футболчиларни изламоқда. Асосий эътибор 22 ёшли Мангаляга қаратилмоқда.

«Порту» қишда бу футболчиларни сотмоқчи эмас.

Португалия клуби Мангаляни 50 миллион еврога, Отамендини эса 30 миллионга баҳоламоқда.

Олдинроқ «Барселона» Хавьер Маскеранони 20 миллион евро эвазига сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›