"Барселона" "Лилль"дан Саншешни ижарага олмоқчи

Alisher
19 июл 2021, 10:14
"Лилль" ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

23 ёшли португалиялик футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда ва каталонияликларга ўйинчини харид қилиш банди билан ижарага олишмоқчи.

"Лилль" Саншеш учун 35 миллион евро олмоқчи, аммо бу "Барселона" учун жуда ҳам юқори нархдир.

Футболчи ўтган мавсум Франция чемпионати доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: As