"Барселона" Ла Лигада очколар бўйича "Реал" билан тенгашиб олди. Каталония клуби тўплар фарқига кўра биринчи ўринда бормоқда
03 окт 2022 12:08
Янгиликлар
"Барселона" Ла Лигада очколар бўйича "Реал" билан тенгашиб олди. Каталония клуби тўплар фарқига кўра биринчи ўринда бормоқда
"Барселона" ва "Реал" Ла Лигада бир хил очко тўплашди.
Испания чемпионатининг 7-турида Каталония жамоаси "Мальорка"ни ютди (1:0), Мадрид клуби эса "Осасуна" билан дуранг ўйнади (1:1).
Шу тариқа, айни дамда жамоалар ҳисобида 19 очкодан бор.

"Барселона" урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ бўйича турнир жадвалида биринчи ўринда кетяпти. Хави шогирдлари 7 та ўйинда 19 та гол уриб, 1 та гол ўтказиб юборишган. "Реал Мадрид" ҳисобида эса 18 та урилган гол ва 7 та ўтказиб юборилган тўп бор.
Кейинги турда "Реал" сафарда "Хетафе"га қарши баҳс олиб борса, "Барселона" ўз уйида "Сельта" билан беллашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар