UZ

"Барселона" Кунде борасидаги битимга Депайни қўшишга тайёр Янгиликлар

"Барселона" Кунде борасидаги битимга Депайни қўшишга тайёр

"Барселона" ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Севилья"да давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда инсайдер Жерар Морено хабар бермоқда.

"Барселона" ушбу ёзда "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде билан шартнома имзоламоқчи. Андалусия клуби ўйинчи учун 60-65 млн евро олмоқчи, бу эса "Барса" учун қимматлик қилади. Каталонияликлар Кунденинг трансфери борасидаги битимга Депайни қўшишга тайёр. Қайд этиш керакки, "Севилья" спорт директори Мончи Мемфис иқтидорининг мухлиси ҳисобланади.

28 ёшли Депай "Барселона"да 2021 йилнинг июлидан бери ўйнамоқда. У клуб сафида 37та ўйинда 13та гол ва 2та ассист қайд этди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика