"Барселона" ҳужумчиси "Рома"га ўтмоқчи

Aslanov Jasurbek
23 авг 2017
"Барселона" ҳужумчиси Мунир Эль-Хаддади фаолиятини "Рома"да давом эттирмоқчи.

Римликлар 21 ёшли футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи, бироқ каталонияликлар "Кристал Пэлас"дан олган яхшироқ таклифни қабул қилишмоқчи.

Олдинроқ Мунирга "Зенит" 12 млн. евро таклиф қилган эди.

2016/17 мавсумда Мунир Эл-Хаддади ижара асосида "Валенсия"да ўйнаган эди. Ҳужумчи ўтган мавсум Испания чемпионатининг 34 та учрашувида 6 та гол урди ва 3 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia