"Барселона" ҳимоячиси клубни тарк этади

Aslanov Jasurbek
28 май 2017, 19:43
"Барселона" ҳимоячиси Жереми Матьё Испания Кубоги финал учрашуви доирасида ўтказилган "Алавес"га қарши баҳсдан сўнг, жамоадошларига ёзда жамоани тарк этмоқчи эканлиги ҳақида айтди.

33 ёшли францияликнинг кўк-анорранглилар билан шартномаси келаси йил якунига етади.

Маълум бўлишича, Матьё Мадриддан Барселонага қайтаётган пайтда жамоадошларидан тўпга имзо қўйиб беришни сўраган.

"Барселона" "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал илк учрашувидан (0:3) сўнг, Матьёдан ҳафсаласи бутунлай пир бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo