"Барселона" ҳалигача Мессига расмий таклиф бермади

Alisher
10 июн 2021, 10:52
"Барселона" ҳали ҳужумчи Лионель Мессига янги меҳнат шартномаси таклиф этмади.

Томонлар ҳамкорликни давом эттириш борасида музокаралар ўтказмоқда, аммо "кўк-анорранглилар" ҳали расмий таклиф тайёрламади.

33 ёшли форварднинг амалдаги шартномаси жорий ойнинг сўнггига қадар мўлжалланган.

Агар томонлар янги шартнома имзолашмаса, Месси фаолиятини бошқа Европа грандида давом эттиради. Ўйинчига "Манчестер Сити" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Лионелда шунингдек МЛС варианти ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›