"Барселона" Гризманн билан музокара ўтказди

Mirjalol Normatov
31 мар 2019, 10:58
"Барселона" "Атлетико" форварди Антуан Гризманн билан музокаралар ўтказди.

"Catalunya Ràdio" хабарига кўра, Каталония клуби спорт директори Эрик Абидаль форвард билан алоқага чиққан ва трансферни муҳокама қилган. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти ўз ходимига 28 ёшли футболчини жамоага қўшиб олиш вазифасини қўйган.

Бу мавсумда Гризманн "Атлетико" таркибида 39 ўйинда қатнашиб, 18 гол урди ваа 8 голга ассистентлик қилди. 1 июлдан кейин унинг трансфер нархи 200 миллион евродан 120 миллион еврогача камаяди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Catalunya Ràdio