"Барселона" футболчилари Хави билан ишлашдан норози
09 ноя 2023 19:01
Янгиликлар
"Барселона" футболчилари бош мураббий Хавининг услубларидан норози. Бу ҳақда "El Nacional" хабар бермоқда.
Футболчиларга мутахассис зтадиган машғулотлар жараёни ва унинг ишга бўлган муносабати ёқмаяпти. Футболчилар испанияликни жуда консерватив деб ҳисоблашмоқда, бу эса жамоанинг сезиларли устунлик билан ғалаба қозонишини қийинлаштиради.
Ёмон ўйинлардан кейин Хавининг муаммоларга ечим излаш ўрнига баҳоналар билан юриши жамоа етакчиларига манзур келмаяпти.
Манбага кўра, жамоадаги муҳит "Эл Класико"даги мағлубиятдан кейин ёмонлаша бошлаган ва бугунги кунгача таранглигича қолмоқда. Шунга қарамай, Каталония клуби раҳбарияти Хавини қўллаб-қувватлайди ва унга ишонади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар